НИМА УЧУН назорат қилиб бўлмайдиган ЁНҒИНЛАР ва ТОШҚИНЛАР содир бўляпти?

27 октябр 2023

Буни ҳеч ким кутмаганди!

Охирги ҳафталарда, айниқса, Шимолий яримшарда ўрмон ёнғинларидан тортиб, то сув тошқинларигача бўлган табиий офатлар тобора ҳалокатлироқ тус олди.

8–11 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 АҚШ: Ма‌уи оролида кучли ўрмон ёнғинлари бошланганида Гавайи ороллари аҳолиси апокалипсис марказида бўлган.

Ўрмон ёнғинларидан бошлаб сув тошқинлари билан тугайдиган хабарларни янги репортажимизда томоша қилинг.

8–11 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 АҚШ: 8 август куни сайёрамиздаги бу жаннат маконни ўт балоси босиб олди ва уни ҳақиқий дўзахга айлантирди. Ёнғин шу қадар тез тарқалдики, ваҳимадан одамлар океанга сакрашди. 14 август ҳолатига кўра, 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани маълум бўлган. Ушбу табиий офат Қўшма Штатлар тарихида энг ҳалокатли бўлди.

🆘 Машҳур сайёҳлик шаҳарчаси Лахайна бутунлай ёниб кетди.Бир пайтлар гўзал булган манзаралар кўпроқ охирзамон кўринишини эслатади.

Табиий ходиса 2 000 дан ортиқ биноларни вайрон қилди ва минглаб одамларни бошпанасиз қолдирди. Қайта тиклаш кўп йиллар ва миллиардлаб долларларни талаб қилади.

Гавайида содир бўлган фожиа кўплаб саволларни туғдиради:

🔸 Нима учун одамлар огоҳлантирилмади?

🔸 Нима учун фавқулодда сиреналар ишламади?

🔸 Нима учун минглаб одамлар қочоқларга айлангани ва уларнинг ҳаёти янги сахифадан бошланаётгани ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти?

🔸 Уларга ким ғамхўрлик қилади ва кейин уларга нима бўлади?

📍 Ахир бу янгиликни қисқа вақт ичида ҳамма унутади ва одамлар ўз муаммолари билан ёлғиз қолакеради. Бундай қонунларни бизга жамиятнинг истеъмолчилик формати ўрнатяпди.

10 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

💦 КАНАДА: тўсатдан ёғган ёмғир туфайли Канада пойтахти кўчаларида улкан кўллар пайдо бўлди. Баъзи жойларда ёғингарчилик миқдори жуда катта эди. Баъзи одамлар ҳаётларини сақлаб қолиш учун машиналарини сув босган ерларга ташлаб кетишга мажбур бўлишди.

9–12 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

💦 ҲИНДИСТОН: Ҳиндистондаги муссон ёмғирлари одамлар ҳаётини туганмас изтиробга айлантирди. 10 август ҳолатига кўра, бир суткада 42 киши вафот этгани маълум.

2023 йил апрель ойидан буён мамлакатда муссон ёмғирлари 2 000 га яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлди. Шу вақт ичида 85 мингдан ортиқ уй-жой шикастланди.

7–9 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 НОРВЕГИЯ: Норвегияни босиб олган «Ханс» циклони сўнгги чорак асрда мамлакатнинг айрим ҳудудлари учун энг кучли циклон бўлди. Энг кучли ёғингарчилик жанубда ёғди. Кўплаб дарё ва кўлларнинг сув сатҳи рекорд даражага кўтарилди. Сув тошқинлари ва кўчкилар муҳим инфратузилмаларни - автомобиль йулларни, темир йул линияларини ва кўприкларни ишдан чиқарди. Сув босими остида Браскерайдфосс ГЭСи тўғонининг бир қисми қулаб тушди. Турли аҳоли пунктларидан 4 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

6–8 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 ШВЕЦИЯ: Циклон муносабати билан жорий қилинган «қизил огоҳлантириш» Швециянинг бешта туманида кучга кирди. «Ханс» ғарбий қирғоқда энг катта вайронагарчиликни қолдирди. У ерда Гёта дарёси қирғоқдан чиқиб, Гётеборг шаҳридаги Балиқчилар бандаргоҳини сув босди. Тошқин сувларининг чуқурлиги бир метрга етди.

6–8 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 ШИМОЛИЙ ЕВРОПА: Шимолий Европа давлатлари ҳам «Ханс» циклони таъсирини сезишди. Дания, Финляндия, Литва, Латвия ва Эстонияда ёмғир қўшилган бўрон дарахтларни ағдарди, транспорт ҳаракатининг тўхташига ва электр таъминотидаги узилишларга олиб келди. Экстремал об-ҳаво камида уч кишининг ўлимига сабаб бўлди.

ХХI асрнинг асосий таҳдиди иқлим ўзгариши бўлиб, у яқин 10 йил ичида сайёрадаги барча ҳаётни йуқ қилиши мумкин. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун бутун илмий жамоатчиликни бир стол атрофида йиғиш муҳим аҳамиятга эга.

🔸 Аммо биз ҳозир жамиятнинг истеъмолчилик форматида умумий мақсадга эришиш учун илм ахлини бирлаштира оламизми? Бирлаштира олмаймиз.

🔸 Биз барча ресурсларимизни йиғиб, омон қолишга йўналтира оламизми? Йуқ, улар талон тарож бўлади.

Муаммоларнинг илдизига назар солиш ва бизнинг хавфсизлигимизни кафолатлайдиган жамият форматини амалга ошириш, шунингдек, олимларни бирлаштириш ва иқлим муаммоларини ҳал қилиш ва Ердаги ҳаётни сақлаб қолиш учун чексиз маблағ ажратиш керак.

Инсон ҳаёти энг олий қадрият бўлган Бунёдкор жамият бизга буни кафолатлайди.

Тарихдаги энг буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:

🌎 https://creativesociety.com/uz

📧 E-mail: [email protected]

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!